Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бензин ва дизель ёқилғиси 15 августдан қимматлашади

31.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Янги нархлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарори билан тасдиқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида хабар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги автомобиль бензини ва дизель ёқилғисига чакана нархлар ўтган йилнинг 16 ноябридан бошлаб белгиланган.

 

Амалга ошириладиган ўзгаришлар жадвалда яққол акс эттирилган:

 

Ёқилғи тури

Пировард истеъмолчига сотишда акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда, чакана нархўм/литр)

Нархларнинг ўсиши (%)

2018 йил 16 ноябрдан

2019 йил 15 августгача

2019 йил 15 августдан бошлаб

Аи-80 русумли  автобензин

4 000

4 500

12,5

Аи-91 русумли  автобензин

4 500

реализация биржа савдолари орқали амалга оширилади 

дизель ёқилғиси

4 800

5 400

12,5

ЭКО дизель ёқилғиси

4 900

5 700

16,3

 

Бензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси худди шу санадан бошлаб 66 700 дан 75 000 сўмгача, яъни 12,44%га оширилади. У уруш қатнашчилари, ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга тўланади.

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум