Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак Корхоналар ҳисобрақамида 2-картотека мавжуд бўлса ҳам электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга ошириши мумкин Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади

Бепул чипталар – "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" тизими орқали

06.11.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2024 йилдаги ВМҚ-733-сон қарори билан “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

 

Низом бепул саёҳат чипталарини бериш ва уларни ҳисобга олиш тартибини, шунингдек бепул саёҳатлар харажатларини қоплаш механизмини назарда тутади.

 

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ёлғиз ва ёлғиз яшовчи қариялар ҳамда бировнинг парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар Реестрини юритади.

 

Ҳужжатда белгиланишича, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ваколатли бўлинмалари, автовокзаллар мансабдор шахсларига бир ой ичида Реестрдан фойдаланиш имконияти очилади.

 

Реестрга киритилган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи шахсга йилига бир марта бепул темир йўл ёки шаҳарлараро автобус чипталари (бориш ва қайтишга) ажратилади.

 

Бепул йўл чиптасини расмийлаштириш учун ёлғиз шахс, шунингдек парваришга муҳтож кексалар ва имконияти чекланган шахслар масъул ходимга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 04.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-01-21
  • USD:12975.09 (+0.00) сум
  • EUR:13373.43 (+0.00) сум
  • RUB:127.63 (+0.00) сум