Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесда ҳуқуқбузарликлар учун жиноят ишларини қўзғатиш - фақат прокурорнинг розилиги билан

24.01.2018

 

Бундай янгилик Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармонида сақланади.

 

Умумий қоидага кўра жиноят иши тегишли сабаблар ва асослар мавжуд бўлганда  суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан қўзғатилади. Бунда ходим жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради, қарорнинг кўчирма нусхасини ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорга юборади. Яъни дастлаб жиноят иши қўзғатилади, шундан кейин эса бу ҳақда прокурор хабардор қилинади.

 

Қабул қилинган ҳужжат мазкур механизмга тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини жорий этади. Шу тариқа, тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят ишларини қўзғатиш (масалан, Жиноят кодексининг XII, XIII-боблари, Махсус қисмига қаранг) фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан амалга оширилади. Яъни тадбиркорлар билан боғлиқ ҳолатда, дастлаб прокурорга аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берилади ва фақат у розилик берган тақдирда – жиноят иши қўзғатилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум