Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун имтиёзли кредит қандай олинади

13.06.2018

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг қарори (9.06.2018 йилда 3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 7.06.2018 йилдаги ПҚ–3777-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури амалга оширила бошлади. Дастлаб у Андижон вилоятида амалга оширилади. Мазкур ҳудуд учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ долларини ажратди. Ушбу маблағлар Ўзмиллийбанк орқали тижорат банкларига тақсимлаб берилади.

 

Кредитлар бериш тартиби умумлаштирилган ҳолда қуйидаги кўринишга эга: 

 

Кредит олувчи

Тақдим этишдан мақсад

Миқдори

Ставкаси

Муддати ва имтиёзли даври

Таъминоти

Ҳужжатлар пакети

Жисмоний шахслар

Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш

150 ЭКИҲгача

7%

6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача

Сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномаси. Банклар кредитнинг қайтмаслик хатарини ўзлари суғурталайдилар.

1. Ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Тавсиянома.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кичик бизнес субъектлари.

Ҳар қандай тадбиркорлик субъектлари

 

Тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш

1000 ЭКИҲгача

Учинчи шахсларнинг ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги, суғурта полиси, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулк гарови ва б.

 

150 ЭКИҲгача бўлган суммада таъминотсиз бланкли (ишончли) кредит беришга йўл қўйилади. Банклар кредитнинг қайтмаслик хатарини ўзлари суғурталайдилар.

 

1. Ариза;

2. Бизнес-режа;

3. ДСИга охирги ҳисобот даври

учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштирма далолатномалари (2-сон шакл)

(янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари учун талаб этилмайди);

4. Дастур координаторининг хулосаси

– фақат 1000 ЭКИҲдан ортиқ

кредитлар бўйича.

1000 ЭКИҲдан ортиқ

2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари

 

Бу – муҳим! Қуйидаги мақсадларга кредитлар ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
  • умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
  • маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
  • мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов.

 

Кредит бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати – 3 иш куни. Кредит бериш рад этилган тақдирда банклар ариза берувчига, тавсифнома берган сектор раҳбарига ва маҳалла фуқаролар йиғинига рад этиш учун асосни кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этишлари шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум