Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар соддалаштирилмоқда

08.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2022 йилдаги “Божхона соҳасида тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 487-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

  • божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;
  • Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;
  • транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
  • қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш;

 

Қуйидагиларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
 Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга:

  • эндиликда мева-сабзавот маҳсулотларини божхона назорати ва расмийлаштириш шу жумладан автоматлаштирилган хавф-хатарни бошқариш ёрдамида амалга оширилади;

 

Божхона омбори фаолиятини, эркин омбор фаолиятини, бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентларига:

  • лицензиялаш жараёни  онлайн тартибда «Лицензия» автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади;
  • лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқармоқда;
  • лицензияларни давлат хизматлари марказлари томонидан муҳр босилган ҳолда қоғоз шаклда бериш бекор қилинмоқда;
  • лицензиат, унинг номи, манзили ўзгарганда қайта расмийлаштириш учун мурожаат этиши лозим бўлган муддат бир ойдан 5 иш кунига қисқармоқда;
  • лицензия талабларига риоя этилиши “хавф-таҳлил” тизими ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик талаблари бузилган тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади;
  • божхона омбори, эркин омборда божхона назорати остидаги ва бож олинмайдиган савдо дўконидаги маҳсулотлар бўйича  божхона назорати шаклларини қўллашда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил  билан келишиш талаб этилмайди;
  • лицензияловчи орган лицензияни амал қилишини тугатиш ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда. Ушбу ваколат фақат судда сақлаб қолинади;
  • лицензияни қайта расмийлаштиришда дастлабки лицензияни олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун ундирилган йиғимнинг 50 фоизи ундирилади; Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўконини фаолиятини лицензиялаш Паспортлари тасдиқланмоқда;

 

Божхона йиғимлари ставкаларига:

  • Транзит декларациясини расмийлаштириш учун йиғим БҲМнинг 25 фоизи этиб белгиланмоқда.  Иглари божхона юк декларациясининг асосий варағи учун БҲМнинг 50 фоизи, ҳар бир қўшимча варағи учун БҲМнинг 25 фоизи ундирилган

 

Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга:

  • Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг энг юқори миқдори компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги курс бўйича, чет эл товарлари ташилаётган битта транспорт воситаси учун 100 минг евро эквивалентидан ошмаслиги лозим. Илгари ушбу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил этган;

 

Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга: 

  • эндиликда божхона назорати зонасига жавобгар шахс, божхона омбори эгаси ёки унинг ишончи вакили божхона хизмати рухсати билан божхона пломбалари ва маркировкаларини ечиш ҳуқуқига эга;

 

Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини,  валютасини  ва  валюта  бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга:

  • 30 БҲМгача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини декларация қилиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Муқаддам соддалаштирилган тартиб 10 БҲМгача бўлган жўнатмаларга нисбатан қўлланилар эди.

 

Ҳужжат  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.09.2022 йилдан кучга кирди.
 

Собир Нурбердиев.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16