Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисоблаб чиқариладиАлоҳида ҳолатларда реализация қилишдан даромад қандай аниқланадиАгар норезидент билан контрактда ишга тушириш-созлаш хизматлари қиймати ёзилмаган бўлса, солиқ қандай ҳисоблаб чиқариладиҚурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар имтиёзлар олишди

Божхона тизимида товарларни тасарруф этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

22.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди (17.03.2021 йилдаги 145-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат божхона хизмати органларида божхона экспертизасини ўтказиш тартибини жаҳон стандартларига мослаштириш, намуна ва синама олиш жараёнларини соддалаштириш ҳамда янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига қулай имкониятлар яратиш, шунингдек мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • товарлар намуналарини ёки синамаларини олиш мазкур товарларни идентификациялаш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига биноан товар кодини аниқлаш мақсадларида амалга оширилади;
  • товарлар намуналарини ёки синамаларини тасарруф этиш ҳамда божхона экспертизасидан ўтказиш учун зарур сарфлаш материаллари давлат божхона хизмати органларининг ҳар йилги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда харид қилинади;
  • товарлар намуналари ёки синамалари товар партиясининг таркиби ва хусусиятларини тўлиқ ифодалаши, маълумотлар ишончлилиги учун қуйидагилар шахсан жавобгар бўлади:
    • товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда – божхона органи мансабдор шахси;
    • товар жисмоний ёки юридик шахслар томонидан тақдим этилганда – жисмоний ёки юридик шахснинг масъул этиб тайинлаган ходимлари;
    • намуна ва синамаларни олиш суриштирув, тергов, прокуратура ва суд органлари қарорлари асосида амалга оширилганда − ушбу қарорларда масъул этиб тайинланган шахслар.

 

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуналари ва синамаларини тасарруф этиш тартиби тўғрисида низомда қуйидагилар белгиланган:

  • божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлардан намуналар ёки синамаларни танлаб олиш тартиби;
  • уларни божхона лабораторияларига тақдим этиш тартиби;
  • тасарруф этиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2021-06-14
  • USD:10597.04 (+0.00) сум
  • EUR:12879.64 (+0.00) сум
  • RUB:147.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг