Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона: товарни эркин муомалага чиқариш муддати қисқартирилди

13.01.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1057-сон қарори қабул қилинди.

 

Мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиши талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, импорт қилишга рухсат берилади.

 

Аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш БЮД рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 соат ичида амалга оширилади.

 

Божхона органларининг ахборот тизими учун  товарлар, транспорт воситалари, йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон божхона ҳудудига келишидан бир соат олдин юборилиши мумкин. Ушбу маълумотлар темир йўл ташувчилари ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилади.

 

Миллий ва хорижий ташувчилар, бошқа манфаатдор шахслар божхона ахборот тизимига Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни мустақил равишда тақдим этиши мумкин.

 

Уч ой муддатда олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.04.2020 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16