Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

19.04.2016

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2778-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан божхона иши соҳасида қўлланиладиган қуйидаги 24 та ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди:

 

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома;

 

Товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома;

 

Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома;

 

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома;

 

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш учун рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома;

 

Товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома;

 

Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома;

 

Товарни йўқ қилишга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

 

Товарни йўқ қилишга рухсатнома;

 

Товарни йўқ қилиш далолатномаси;

 

Транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга якка тартибда рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида ариза;

 

Транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга конструкция тури бўйича рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида ариза;

 

Транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

 

Шахсий кўрик баённомаси;

 

Эркин омборга жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот;

 

Божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот;

 

Бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ва уларнинг ҳаракати бўйича ҳисобот.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Қарор 2016 йил 21 апрелдан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

.

Валюталар курси

2026-09-23
  • USD:11802.19 (+0.00) сум
  • EUR:13527.67 (+0.00) сум
  • RUB:139.87 (+0.00) сум