Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бош прокуратурада янги бошқармалар ташкил этилди

20.02.2018

 

Президентнинг 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон  Фармони билан Бош прокуратура ва бошқа идоралар ташкилий тузилмасида ўзгаришлар назарда тутилган.   


Бош прокуратура таркибида янги бошқармаларнинг ташкил этилиши Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тузилмасидаги ўзгартиришларга олиб келди (қуйидаги жадвалга қаралсин).

 

 

Ташкил этилган бўлинмалар

 

Тугатилган бўлинмалар*

Ёқилғи-энергетика комплексида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси   

Бош прокуратуранинг Ижтимоий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Молия-банк соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси   

Бош прокуратуранинг Иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси

Солиқ ва божхона соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси   

Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва чет эл инвестициялари бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари 

Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси    

Давлат солиқ қўмитасининг Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари 

Соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси ва бошқа ижтимоий соҳада қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат бошқармаси    

Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси 

Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси    

Прокурорнинг маъмурий суд ишларини юритишда ваколатларини таъминлаш бошқармаси

Терговни услубий жиҳатдан таъминлаш бошқармаси


* бўшаётган 323 та штат бирликлари Бош прокуратура бўлинмалари, шу жумладан янгидан ташкил этилган бошқармаларини тўлдиришга йўналтирилади. 

 

1.03.2018 йилдан  прокуратура органлари ходимларининг лавозим маошларини белгилашда  ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўрнатилган разрядларига мувофиқ келувчи тариф коэффициентлари 1,5 бараварга кўпайтирилади. Бош прокуратура марказий аппаратининг мартаба даражасига эга бўлган ходимларининг лавозим маошларига алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама ҳақ 50%ни ташкил этади.  Бунда мазкур ойлик устама ҳақ рағбатлантирувчи қўшимча ва устама ҳақларни ҳисоблашда лавозим маошлари таркибига қўшилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

 Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-24
  • USD:12712.88 (+0.00) сум
  • EUR:13788.39 (+0.00) сум
  • RUB:140.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21