Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ботаника институтининг вазифаларига тузатишлар киритилди

19.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 17.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ва бошқа ташкилий тадбирлар назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.  

 

Институтдаги қайта ташкил этиш

 

Институтда қайта ташкил этиш бошланди, ўзгартиришлар жадвалда кўрсатилган:

 

Янги ташкил этиладиган бўлинмалар

Бошқа муассасаларга ўтказиладиган бўлинмалар

Номи

Вазифалари

Номи

Қуйидагиларга ўтказилади:

Ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси

  • Ноёб ва эндем ўсимлик турлари бўйича мақсадли илмий-тадқиқотларни олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби нашрларини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш
  • Институтнинг ғўза систематикаси ва интродукцияси лабораторияси;
  • «Ғўза генофонди» ноёб илмий объекти;
  • иссиқхона комплекси

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти

 

Ўзбекистон флораси лабораторияси

  • Ўзбекистон табиий флорасининг таксономик хилма-хиллигини хатловдан ўтказиш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш;
  • ўсимликларнинг инвазив турлари таркибини ва географик тарқалишини белгилаш;
  • алоҳида аҳамиятга эга ботаник ҳудудларни аниқлаш ҳамда ўсимликлар дунёсининг замонавий номенклатураси ва филогенетик тизими асосида «Ўзбекистон флораси»нинг янги нашрларини тайёрлаш

Анатомия ва цитоэмбриология, дарахт ва ўт ўсимликлари интродукцияси, шунингдек, доривор ўсимликлар лабораториялари

Академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи

 

Ботаника музейи

  • Институтнинг илмий-тадқиқот ва ўқув-амалий фаолиятидаги ютуқларини оммалаштириш;
  • кенг жамоатчиликни Ўзбекистоннинг ўзига хос ўсимликлари хилма-хиллиги билан таништириш

 

 

Янги бино қурилади

 

Академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида Институт, Миллий гербарий ва Ботаника музейини жойлаштириш учун янги замонавий бино қурилади.

 

Илмий тадқиқотлар ривожлантирилади

 

Яқин орада Миллий гербарийнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича 2018–2020 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.  

 

2018–2020 йилларда Фанлар академияси Ботаника институтининг ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва сақлаб қолиш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларини ривожлантириш, шунингдек, салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.

 

Институт хорижий мамлакатлардаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиради.

 

Институт негизида:

  • ўсимликларнинг молекуляр филогенияси;
  • биогеографияси;
  • хемотаксономияси;
  • ўсимликлар оламининг бошқа йўналишлари бўйича қўшма илмий лабораториялар ташкил қилиш учун грант маблағлари жалб этилади. 

 

Олег Гаевой.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум