Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Брендларни импорт қилувчилар реестри қандай шакллантирилади

13.03.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибъюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибъюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 12.10.2022 йилдаги “Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини импорт қилишда импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.

 

Бунда бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари – расмий дистрибъюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибъюторлари, лицензиатлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилади.

 

Импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Импорт қилувчилар реестрига асосан қўлланилади. Импорт қилувчилар Реестрга Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан киритилади.

 

Ҳужжат билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибъюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибъюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;
  • Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилари томонидан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.

 

Реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза юборади:

  • ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
  • товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • товарнинг келиб чиқиш мамлакати ҳақида дастлабки маълумот.

 

Ариза у қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

 

Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади.

 

Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов миқдори ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

 

Сертификатни қайта расмийлаштириш учун БҲМнинг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16