Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бу қандай ишлайди: реклама ва крипто-активлар обороти

27.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Крипто-биржа савдоларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди (20.12.2019 йилдаги рўйхат рақами 3127-3-сон ҳужжатга қаранг).

 

Крипто-биржага бир қатор вазифалар юкланган, хусусан:

  • крипто-биржанинг ҳамда мижозларнинг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-актив ва токенларининг алоҳида ҳисоби юритилиши ва сақланишини таъминлаш. Икки ва ундан ортиқ мижозларнинг пул маблағлари, крипто-актив ва токенларининг қўшма ҳисоби юритилишига йўл қўйилмайди;
  • ҳар кун якуни бўйича мижозлар томонидан амалга оширилган битимлар (операциялар) ҳақида барча маълумотларнинг захира учун нусхасини қилиш;
  • мижозларнинг крипто-актив ва токенлар савдоларига буюртмаларини уларни бажариш имкони мавжуд бўлганда, шу жумладан крипто-биржа электрон майдончасида қарши буюртмалар мавжуд бўлганда ижросини таъминлаш;
  • крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахслар томонидан билим даражаси оширилишини доимий таъминлаш;
  • крипто-биржага мижозлар томонидан крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-актив ва токенларни қайтариш (ўтказиш) ҳақидаги бериладиган кўрсатмаларни, шунингдек зарур бўлганда мижозларнинг бошқа кўрсатма ва ҳаракатлари тасдиқланишини амалга оширилишини таъминлаш;
  • ўзларининг электрон савдо майдончалари орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этгандан кейин рухсат бериш ва бошқалар.

 

Крипто-биржа крипто-активлар обороти жараёнида қоидабузарликларни аниқлаш, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўриши лозим. Ҳар бир факт ҳақидаги ахборот 5 йил давомида сақланиши ва ЛБМА сўровномалари бўйича улар ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим. Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-биржа дарҳол ЛБМА ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

 

Ўзбекистонда крипто-савдонинг энг муҳим қоидалари жумласида қуйидагилар кўрсатилган:

биринчидан, мамлакат резидентлари фақат крипто-активлар ва токенларни сотишга ҳақлидир (токен – рақамли дунёда «қимматли қоғозларнинг ўрнини босувчи», блокчейнда тақсимланган регистрдаги ёзув, таҳр. изоҳи);

иккинчидан, крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан аноним битимларни (операцияларни) амалга ошириш тақиқланади;

учинчидан, крипто-активлар мамлакат ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин эмас.

 

Крипто-биржаларнинг мижозлар билан муносабати шартномада расмийлаштирилади. 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахслар, шунингдек «қора» рўйхатга (террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) киритилган шахслар билан шартнома тузилмайди. Муносабатлар ўрнатилгандан кейин мижозга крипто-биржа электрон майдончасида мижоз, унинг крипто-биржада сақланаётган пул маблағлари ҳамда крипто-активлари ва токенлари хақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) яратилади. Бир мижозга битта аккаунт яратилади, ундан ортиғига рухсат берилмайди.

 

Крипто-активлар, токенлар ва крипто-биржа фаолиятини реклама қилишга қўйиладиган талаблар алоҳида баён этилган.

Крипто-актив, токенлар ҳамда крипто-биржа фаолияти ҳақидаги рекламага қўйиладиган талаблар  

Крипто-актив ва токенлар рекламасида берилиши мумкин бўлмаган маълумотлар   

  • крипто-актив ва токенлар тўлов ва тўловни қабул қилиш воситаси эмаслиги, давлат томонидан таъминланмаганлиги ҳамда крипто-актив ва токенларнинг сотиб олиниши пул маблағлари, уларнинг эвазига алмаштирилган бошқа фуқаролик ҳуқуқи объектлари бутунлай йўқотилиши мумкинлиги, шу жумладан крипто-актив ва токенларнинг нархлари ўзгарувчанлиги натижасида, техник носозлик (хато)лар, қонунга хилоф ҳаракатлар, шу жумладан талон-торожликлар содир этилиши ҳақидаги таваккалчиликларга крипто-актив ва токенлар савдоларида иштирок этганда учраш мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантирув рекламада жойлаштирилиши шарт;
  • ўз ичида оферта мавжуд бўлган рекламада шартнома тузишга оид барча талаблар ҳамда мазкур офертани акцепт қилишга қаратилган барча ҳаракатлар ёритилиши шарт;
  • реклама ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда агарда рекламада бўлиб ўтган, моделлаштирилган ва келажакда бўлиши мумкин бўлган кўрсаткичлар ёритилса, ушбу реклама истеъмолчиларга мазкур кўрсаткичларнинг аниқ маъноси тушунтирилиши ҳамда улар асосида қилинган хулоса эҳтимолли эканлиги тўғрисида тушунтириши шарт.
  • крипто-актив ва токенлардан фойдаланилиши билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдаси ёки кафолати, аудиторлик ташкилотининг ушбу фаолиятнинг самарадорлигини ўтган давр учун тасдиқловчи маълумотларини рекламада ёритилиши бундан мустасно;
  • серҳашам, бонус ва чегирма ҳақидаги маълумотлар;
  • крипто-актив ва токенлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • крипто-актив ва токенларни ишлатиш билан боғлиқ фаолиятнинг ўрни профессионал ёки шахсий ютуқларга эришишда муҳимлиги ҳақидаги маълумотлар;
  • вояга етмаган шахсларнинг образлари;
  • крипто-актив ва токенлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятда қатнашмасликни қораловчи билдиришлар.

 

Крипто-биржа жисмоний ва юридик шахсларга улар билан муносабатлар ўрнатиш жараёнида ёки ундан олдин оғзаки ёки ёзма шаклда етказилиши керак:

  • мижоз билан ишлаш тартиби, шу жумладан тегишли шартнома матни, бунда крипто-биржа мижозга крипто-биржага тўланаётган мукофотнинг ундириш шакли, миқдори ва тартибини тушунтириши лозим;
  • крипто-активлар савдоси билан боғлиқ бўлган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотлар (юқорида кўрсатилган жадвалга қаранг), крипто-биржа томонидан крипто-актив ва токенларни жойлаштиришга йўналтирилган битимлар тузилганда «White paper» декларациясининг мазмуни.

 

Ҳужжатда крипто-биржа савдоларини ташкиллаштириш, крипто-биржада воситачилик фаолияти ва крипто-биржада ҳисоб-клиринг операцияларини амалга ошириш тартиби ҳам акс эттирилган.

 

ЛБМАнинг хабар беришича, 20 декабрда «Kobea Group» (Корея Республикаси) компаниясига крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки лицензия берилган. Бу рақамли иқтисодиётда, шу жумладан блокчейн технологияси бўйича турли масалаларни ишлаб чиқадиган технологик компания ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16