Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Товар-моддий захиралар» тасдиқланди

14.07.2020

Рус тилида ўқиш

Молия вазири «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни (30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чиқарди.

 

Стандарт юридик шахсларга (кейинги ўринларда – ташкилот) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.

 

Стандарт молиявий инструментлар ҳисобини юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Товар-моддий захиралар ҳисобининг қуйидаги асосий қоидалари белгиланди:

  • тан олиш пайтини аниқлаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш;
  • товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни аниқлаш, келгусида харажатларни, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини харажат сифатида тан олиш;
  • товар-моддий захиралар қийматини реализация қилишнинг соф қийматига қадар камайтириш (баҳолаш);
  • товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботда улар бўйича ахборотни ёритиб бериш тартиби.

 

Стандартда ташкилотларнинг товар-моддий захиралари турлари белгиланган, у ёки бу активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритиш учун асос бўлиши мумкин бўлган мезонлар келтирилган. 

 

Стандартда қуйидагилар ҳам тилга олинган:

  • товар-моддий захираларни тан олиш;
  • харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи;
  • ташкилотда ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларнинг таннархи;
  • товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлаш усуллари;
  • реализация қилишнинг соф қиймати;
  • товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши;
  • инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш хусусиятлари;
  • товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш;
  • товар-моддий захираларни олишга ишончнома;
  • товар-моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари.

 

Молиявий ҳисоботда қуйидагилар ёритиб берилиши лозим:

  • товар-моддий захиралар қийматини аниқлашда қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини баҳолашнинг қўлланадиган усуллари;
  • товар-моддий захираларнинг якуний баланс суммаси ва баланс суммаси ташкилотга мувофиқ келадиган таснифда;
  • сабабларини баён этган ҳолда, товар-моддий захираларни реализация қилишнинг соф қийматига қадар жиддий ҳисобдан чиқариш;
  • ҳар қандай қисман ҳисобдан чиқарилган суммани тиклаш суммаси;
  • хўжалик фаолиятининг ҳисобдан чиқарилган товар-моддий захираларни тиклашга олиб келган ҳолатлари ёки воқеалари;
  • мажбуриятлар учун кафолат сифатида гаровга қўйилган товар-моддий захираларнинг баланс қиймати;
  • ҳисобот даврида чиқиб кетадиган товар-моддий захиралар таннархи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.