Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш бўйича имтиҳонларни ўтказиш муддатлари эълон қилинди

05.12.2016

16-18 декабрь кунлари  Тошкент шаҳрида “Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер”, “Сертификатланган малакали бухгалтер” дастурлари бўйича бухгалтерларни миллий сертификатлаш доирасида тест имтиҳонлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз: Бухгалтерларни миллий сертификатлаш – бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритиш учун ўзининг профессионал малакасини тасдиқлаш ва тегишли ҳужжат (сертификат) олиш имконияти. Номзодларга қўйиладиган малака талаблари, бухгалтер сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.

 

Имтиҳондан ўтиш учун рўйхатга олиш 12 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.

 

Имтиҳон модуллари Бухгалтерларни тайёрлаш учун ўқитиш дастури асосида Ўзбекистон бухгалтерлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси томонидан ишлаб чиқилади ва Молия вазирлиги билан келишилган. Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисидаги Низом ҳамда Имтиҳон маркази тўғрисидаги Низом билан  тартибга солинади.

 

Имтиҳонлар формати:

 

«Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби», «Солиқ солиш», «Бошқарув ҳисоби» ва «Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга олиш» йўналишлари бўйича тестлар 2 тадан 5 тагача масала ва 20 та тест саволларини ўз ичига олади. Имтиҳон «ёпиқ китоб билан» форматида ўтказилади. Давомийлиги – 4 соат.

 

«МҲХС бўйича молиявий ҳисоб» бўйича имтиҳон битта асосий комплекс масала ҳамда 10-20 тест саволларини ўз ичига олган. «Ёпиқ китоб билан» форматида ўтказилади. Давомийлиги – 5 соат.

 

Ҳар бир имтиҳон бўйича ўтиш бали 50 баллни ташкил этади (максимал балл - 100 балл).

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширгандан кейин бухгалтер сертификатини олиш учун ўз танловига кўра бухгалтерлар ва аудиторлар республика профессионал бирлашмаларидан бирига мурожаат этиш мумкин.

 

Сертификат – бухгалтернинг бухгалтерия ҳисоби соҳасида фаолият юритиши учун профессионал малакага  эга эканини тасдиқловчи ҳужжатдир.

 

Эслатиб ўтамиз, бухгалтерларни сертификатлаш икки босқичдан иборат:

 

1-босқич – «Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер» – «Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби» ҳамда «Солиқ солиш» фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганда берилади;

 

2-босқич – «Сертификатланган малакали бухгалтер» – 1-босқич сертификати бор бўлса, «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот», «Бошқарув ҳисоби» ва «Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш» фанлари бўйича имтиҳонлардан муваффақиятли топширганда ёки 1-босқич сертификати бўлмаса, барча имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда берилади.

 

Сана

Ҳафта куни

Сертификатланган амалиётчи бухгалтер

Сертификатланган малакали бухгалтер

16.12.16

Жума

Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби

Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш

17.12.16

Шанба

 

МҲХС бўйича молиявий ҳисоб

18.12.16

Якшанба

Солиқ солиш

Бошқарув ҳисоби

 

Имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш «Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi» МЧЖ томонидан амалга оширилади.

 

Имтиҳонларга рўйхатдан ўтиш муддати - 12 декабрга қадар. 

 

Имтиҳонларда иштирок этиш нархи3 ЭКИҲ. 

 

Батафсил маълумотлар учун «Buxgalterlar va auditorlar imtixon markazi» МЧЖга мурожаат қилинг:

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 55;

 

Телефон: (+998 71) 239-45-37, (93) 544-26-89;

 

Электрон почта: imtihon_markaz@mail.ru.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаштириш амалда

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум