Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг

Бухоро вилоятида халқаро математика мактаби ташкил этилади

12.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилди (ВМнинг 9.08.2019 йилдаги 654-сон қарорига қаранг).

 

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Улуғбек кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда мактабга бепул берилади.

 

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро математика мактабининг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади. Унда математика фанига қизиқувчи хорижий фуқаролар ҳам шартнома асосида таълим олишлари мумкин.

 

Таълим жараёни сифатини ошириш учун мактаб хорижий мамлакатлардан ҳам ўқитувчиларни ишга қабул қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2008 йилдаги 173-сон қарорида назарда тутилган устамалар халқаро мактаб ходимларига тўланмайди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб директор, унинг ўринбосарлари ва ўқитувчилар бюджет маблағлари ҳисобидан 100% қўшимча устама ҳақ оладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2019 йилдан кучга кирди.