Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бўш иш ўринлари минтақавий ярмаркалари қандай ўтказилади

26.02.2018

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2973-сон, 21.02.2018 й.) билан Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламент тасдиқланди.   

 

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурида ҳар бир туманда (шаҳарда) бизнес-лойиҳалар ярмаркаларининг касб-ҳунар коллежлари базасида, битирувчиларга тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ва  мураккаб бўлмаган технологик ускуналарни лизингга бериш орқали, ҳар йили ўтказилиши назарда тутилган.

 

Намунавий регламент асосида ярмарка ташкилотчиси регламенти тасдиқланди. Ярмаркалар режа-жадвалга мувофиқ тегишли ҳудудлардаги бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан ташкил қилинади. Режа-жадвал ҳар йилнинг бошида Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари томонидан тасдиқланади.

 

Ярмаркаларда қуйидагилар иштирок этишлари мумкин:

  • коллеж ўқувчилари;
  • ишсизлар;
  • барча ташкилотлар, шу жумладан бўш иш ўринларига эга бўлганлари, шунингдек мини-технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар;
  • тижорат банклари;
  • иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар.

 

Ярмарка туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларининг биноларида якшанбадан ташқари, ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача ўтказилади. Ярмаркага кириш – бепул. Ярмарка ўтказиладиган жойнинг манзили, ўтказиш санаси, вақти кўрсатилган ҳолда, ярмарка бошланиши ҳақидаги маълумот олдиндан ОАВда ёритилади.  

 

Ташкилотчилар ярмарка ташкил этилишидан камида 15 кун олдин бўш иш ўринлари мавжуд бўлган ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек турли мини-технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи  корхоналарга – агар ҳудудда шундайлар мавжуд бўлса, иштирок этишлари юзасидан таклифнома юборади.

 

Ярмаркада иш изловчиларга ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга қуйидаги масалалар бўйича маълумот тақдим этилади: 

  • мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида, ишнинг хусусияти ва тахминий ойлик маоши тўғрисидаги маълумотлар;
  • кредитлар олиш;
  • бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш, лизингга техника олиш ва бошқа маълумотлар.

 

Шунингдек тадбирда иштирокчиларга меҳнат шартномаларини тузишда, ишга йўлланмаларни расмийлаштиришда амалий кўмак кўрсатадиган, тегишли маслаҳатлар бера оладиган мутахассислар иштирок этадилар.

 

Ярмарка давомида хоҳловчилар меҳнат шартномаларини тузишлари ҳамда кредит ва ускуналар олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Ленара Хикматова.



 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум