Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Бюджет интизомини бузганлик учун жавобгарлик ўзгарди

29.12.2016

26.12.2016 йилдаги ЎРҚ–416-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1752-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 1841-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилдиҚонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 27.12.2016 йилда кучга кирди.  

Энди бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун жавобгарлик қўлланади (илгари бюджет интизомини бузганлик учун).

 

Молиявий йилда бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун жавобгарликнинг тури ва ҳажми унинг қандай миқдорда содир этилганига боғлиқ бўлади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Жавобгарлик тури

 

Қилмиш

Санкция

Маъмурий жавобгарлик

Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилса (30 дан 100 ЭКИҲгача)

мансабдор шахсларга жарима -  ЭКИҲнинг 3 дан 5 баробаригача

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса (100 дан 300 ЭКИҲгача)

мансабдор шахсларга жарима -  ЭКИҲнинг 5 дан 10 баробаригача

Жиноий жавобгарлик

Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса (300 дан 500 ЭКИҲгача)

ЭКИҲнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси

Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса (500 ЭКИҲ ва ундан ортиқ)

ЭКИҲнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.