Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурлари қандай шакллантирилади

08.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2024 йилдаги 4-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини реализация қилишда бюджет тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • бюджетлаштириш дастурий тизимини жорий қилишда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари;
  • бюджет дастурининг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга қўйиладиган талаблар;
  • бюджет дастурларини молиялаштириш манбалари;
  • бюджет дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш, шунингдек уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
  • бюджет дастурларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг реализацияси тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш.

 

Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналишлари:

  • давлат бюджетидан ҳар йилги ажратмалар доирасида аниқ мақсадлар ва натижалар асосида сифат ва миқдорий кўрсаткичларни (индикаторларни) шакллантириш;
  • бюджет лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилишда бюджет тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш;
  • бюджет дастурларини амалга ошириш учун масъул бўлган бюджет тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳаларда белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

 

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига 2024 йил 1 сентябргача «UzASBO» дастурий комплексида бюджет дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва амалга ошириш бўйича ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш топширилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 



Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум