Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бюджет нодавлат болалар боғчаларига электр энергияси ва газнинг 50%ини қоплайди

19.12.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 991-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан кўзда тутилишича, 1.01.2023 йилгача Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда:

а) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида берилган давлат мулки биноларида; 

б) хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган  биноларда ташкил этилган нодавлат таълим муассасаларининг электр таъминоти ва газ таъминоти хизматларининг ҳақиқатда фойдаланилган қиймати  Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

 

Электр энергияси ва газнинг қолган 50% қийматини нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз ҳисобидан қоплайди.

 

Бу – муҳим! Ушбу имтиёз Тошкент шаҳрида амал қилмайди. Компенсация тўлови 12 ой давомида амалга оширилади. Меъёрдан ортиқча фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ, шунингдек пеня ва жарималар компенсация қилинмайди.

 

Компенсация олиш учун ариза билан Қорақалпоғистон Молия вазирлиги, вилоят молия бош бошқармасига мурожаат қилиш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома;
  • таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
  • таълим муассасаси жойлашган бино тўғрисида маълумот (хусусий инвесторга бино “ноль” қийматда берилганини тасдиқловчи туман (шаҳар) ҳокимининг  қарори ёки бино хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи кадастр ва бошқа ҳужжатлар нусхаси);
  • таълим муассасаси ҳамда электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар нусхаси.

 

Молия органлари  аризани 3 иш куни мобайнида қўйиладиган талабларга мослигини ўрганиб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ариза берувчини 2 иш куни мобайнида хабардор қилади.

 

Масала ижобий ҳал қилинган тақдирда нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ойлик компенсацияларни олиш учун молия органига электр энергия таъминоти ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан тасдиқланган ҳақиқатда фойдаланилган ва тўланган ҳажмлар тўғрисидаги солиштириш далолатномаларини ҳамда ҳисобот давригача бўлган охирги 12 ой давомида таълим муассасасига тўлаб берилган компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади (маълумотнома  таълим муассасасининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади).

 

Молия органи 20-санагача компенсация олувчилар реестрини шакллантиради ва уларни ғазначилик бўлинмасига беради. Ўз навбатида, ғазначилик бўлинмаси 22-санагача компенсацияни нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

 

Ҳужжат 18.12.2017 йилда  кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Самир Латипов. 

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум