Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бюджет соҳасидаги молиявий ҳисобот янгиланди

21.02.2018


Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2971, 15.02.2018 й.) эълон қилинди.

 

Илгари амал қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 2270, 27.09.2011 й.) 15.02.2018 йилдан ўз кучини йўқотди.

 

Биринчидан, қабул қилинган ҳужжат билан бюджет ташкилотларининг йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларига тузатишлар киритилди. Уларга Бюджет ташкилотини чет эл валюталари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ҳам қўшилди. 

 

Иккинчидан, харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ойлик ҳисобот (1-ОХ-сон шакл) бекор қилинди. Шу муносабат билан бюджет маблағлари олувчилар фақат Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида чораклик ҳисоботни (2-сон шакл) топширадилар.

 

Учинчидан, ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари жадвали тасдиқланди:

 

Т/р

Ташкилотлар

Чораклик ҳисоботлар

Йиллик ҳисоботлар

1

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар (бюджет маблағлари тақсимловчилардан ташқари)

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январига қадар

2

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар (марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларига эга бюджет ташкилотларидан ташқари)

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январига қадар

3

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматини амалга оширувчи бюджет ташкилотлари

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январига қадар

4

Бюджет маблағлари тақсимловчилар, шу жумладан:

4.1

тасарруфида 10 тагача бўлган ташкилотлар

 Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

 Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январига қадар

4.2

тасарруфида 10 тадан 50 тагача бўлган ташкилотлар

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январига қадар

4.3

тасарруфида 50 та ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январига қадар

 

Изоҳ: Тегишли молия органлари томонидан ташкилот раҳбарининг ёзма равишдаги мурожаатига асосан ҳисоботларни топшириш муддати кўпи билан 5 иш кунига кечиктирилиши мумкин.

 

Тўртинчидан, бюджет ташкилотлари томонидан молиявий ҳисоботларни «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали электрон шаклда тақдим қилиш тартиби белгиланди. Бунда электрон рақамли имзо, шунингдек лозим даражада расмийлаштирилган ҳисоботларнинг қоғоз вариантининг бир нусхаси сақланиши талаб этилади.

 

Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум