Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2853, 2016 йил 27 декабрь) билан "Ҳисоб сиёсати" (1-сонли БҲС) Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бюджет ташкилотлари учун ҳисоб сиёсати
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоб сиёсати
10.01.2017
Мазкур Стандарт бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришларнинг ҳисобини юритиш ҳамда молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланилади.
Кўрсатилишича, ҳисоб сиёсати раҳбар ёки унинг ўринбосарининг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади ва йилдан-йилга изчил қўлланади. Бюджет ҳисобини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, шунингдек бюджет ташкилоти қайта ташкил этилганда ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳисоб сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
- бюджет ташкилотининг бухгалтерия хизмати ташкилий тузилмасини;
- бюджет ташкилотида инвентаризация ўтказишнинг тартиби ва муддатларини (инвентаризация қилиш мажбурий бўлган ҳоллардан ташқари);
- бюджет ташкилоти томонидан фойдаланиладиган ва унда синтетик ва аналитик счётлар рўйхати бўлиши лозим бўлган ишчи счётлар режасини1;
- ҳужжатлар айланмаси графигини;
- ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш усулларини (қўлда ёки дастурий таъминотни қўллаш орқали);
- намунавий шакллари назарда тутилмаган, хўжалик операцияларини қайд қилиш учун қўлланиладиган бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг шаклларини;
- асосий воситаларнинг инвентарь рақами тузилмасини;
- бирламчи ҳисоб ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини;
- асосий фондларни қайта баҳолаш услубларини;
- инвентаризация қилишда (ортиқча ёки камомадда) мулкни баҳолаш услубларини;
- қуйи турувчи тасарруфидаги ташкилотларнинг ҳисобот тақдим этиш муддатларини;
- товар (иш, хизмат)лар калькуляциясини шакллантириш тартибини.
Стандарт билан ҳисоб сиёсатининг асосий принциплари белгилаб берилган, булар: иккиёқлама ёзув усулида ҳисоб юритиш, узлуксизлик, хўжалик операциялари, ҳолатлар, активлар, ва пассивларга пул билан баҳо бериш, ишончлилик, олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) ва бошқалар.
Ҳужжатга кўра, бюджет ташкилоти қуйидагиларни очиб бериши даркор:
- Стандарт номини;
- ҳисоб сиёсатининг ўзгариш хусусиятини;
- ишончли ва талаб этиладиган ахборотни олиш имконини берадиган янги ҳисоб сиёсатини қўллаш сабабларини;
- ҳисоботда акс эттирилган жорий давр учун ва ҳар бир олдинги давр учун молиявий ҳисоботнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қисмини ҳар бир моддалар қаторига киритилган тузатишлар суммасини амалда имкони борича очиб бериши лозим.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Бюджет ташкилотлари учун ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди
1Мазкур ахборот ҳисоб сиёсатига илова кўринишида тақдим қилинади.
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»