Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

БЮДни ўзгартириш, қайта расмийлаштириш ва қайтариб олиш янги тартибда амалга оширилади

18.05.2016

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 10 майда 2784-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2143, 2010 йил 24 сентябрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб топилди.


Янги Низомда божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда – БЮД) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш ҳоллари аниқлаштирилган ва кенгайтирилган.

 

Шунингдек янги Низомда рўйхатга олинмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайтариб олиш, рўйхатга олиниб, расмийлаштирилмаган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ёки бекор қилиш, расмийлаштирилган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ёки бекор қилиш тартиби ва муддатлари алоҳида баён қилинган.

 

Бундан ташқари, янги Низомда электрон БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этиладиган БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш варағининг шакли келтирилган.

 

Илгари БЮДдаги хатоларни тузатиш, унга ўзгартириш киритиш, қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш масалалари бўйича аризалар ҳудудий божхона органининг махсус комиссияси томонидан, айрим ҳолларда эса ҳудудий божхона органининг ўзи томонидан кўриб чиқиларди. Эндиликда ушбу аризалар бевосита божхона пости томонидан, баъзи ҳолларда эса, илгаригидек, ҳудудий божхона органи томонидан кўриб чиқилади.

 

Белгиланишича, божхона органи мансабдор шахси аризани тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек ёзма тушунтиришларни сўраб олиши мумкин. Бунда аризачидан аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлмаган, шунингдек божхона органларида ёки давлат хизматларини кўрсатувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд бўлган қўшимча ахборотларни талаб қилиш тақиқланади. Шундан келиб чиқиб, БЮДга ўзгартириш киритиш, қайта расмийлаштириш ёки бекор қилишда аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхати (шартнома нусхаси, дастлабки расмийлаштирилган БЮДнинг нусхалари, БЮДни божхонада расмийлаштиришда фойдаланилган ҳисобварақ-фактура нусхалари ва товарнинг бошқа кузатув ҳужжатлари, шартнома бўйича импорт/экспорт қилинган товарлар учун БЮДда кўрсатилган тўловларнинг амалга оширилганлиги ҳақидаги ваколатли банк маълумотномаси) чиқариб ташланди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 16 майдаги 19-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16