Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чарм-пойабзал соҳаси: имтиёзлар ва маҳсулотни олиб чиқиш хусусиятлари

04.05.2018

 

Президентнинг 3.05.2018 йилдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.


Биринчидан, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ҳуқуқий ворислик шарти билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси (бундан кейин – Уюшма) этиб қайта ташкил этилди. Унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда киради.

 

Уюшма томонидан «Ўзчармимпэкс» УК ташкил этилди, у чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни экспорт қилиш, тармоқ ташкилотларига технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва бошқа буюмлар етказишда кўмаклашади.

 

Иккинчидан, 2018 йил 1 июндан йирик ва майда шохли моллар, тери, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни юридик шахсларга сотишда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб бекор қилинади.



Учинчидан, 2018 йил 1 августдан:

  • мамлакатимизнинг божхона чегараси орқали чармни (ТИФ ТН бўйича 4104 – 4107, 4112 00 000 0 – 4114 кодлари) олиб чиқишга рухсатнома бериш Ташқи савдо вазирлиги томонидан ДБҚ ва Уюшма билан келишилган ҳолда нарх экспертизаси ва лаборатория текширувларини ўтказган ҳолда амалга оширилади;
  • чармни лаборатория текширувларидан ўтказиш ЛБМА қошидаги Аккредитация маркази томонидан аккредитация қилинган органлар томонидан амалга оширилади;
  • ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 41062 кодлари) олиб чиқишга рухсатнома бериш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

Чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш, шунингдек нарх экспертизаси ва лаборатория текширувлари ўтказиш тартиби кейинроқ тасдиқланади.

 

Тўртинчидан, «Ўзчармсаноат» уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Уни шакллантириш манбалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).  

Шакллантириш манбалари

Маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

ярим тайёр чармни олиб чиқишга рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғимдан тушадиган маблағларнинг 100%и (юқорига қаранг)

 

ярим тайёр чармдан – тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш

Уюшма аъзолари – ташкилотларнинг, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг* ихтиёрий ажратмалари  

тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан даромадлари

корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш

тақиқланмаган бошқа манбалар

кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, жумладан, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш

Уюшма аъзолари – ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш

Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий маслаҳатчилар харажатларини қоплаш

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар

 

* юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ЯСТ, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳисоблашда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган базаси Жамғармага киритилган ихтиёрий ажратмалар миқдорига камайтирилади.  


Бешинчидан, 1.01.2023 йилга қадар Уюшма аъзолари – ташкилотлар, шунингдек «Ўзчармимпэкс» УК қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:  

  • фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;
  • тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, улар томонидан ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари). Рўйхатларга киритилмаган позициялар бўйича божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш 60 кунга қадар муддатга кечиктирилади.

 

Бунда кўрсатилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар фақат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

  • замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга;
  • чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга, кейинчалик ушбу хом ашё қайта ишлаш (ишлатиш) учун фақат Уюшмага аъзолари – ташкилотларга сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80%ни ташкил қилганда;
  • чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, сунъий чарм, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ташкилотларга, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60%ни ташкил қилса.

 

Солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


Олтинчидан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этилади.  

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб эса институтнинг ўзида «Чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш», «Технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл», «Технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари» таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

 

Ҳудудларда ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ташкил қилинади. Бунинг учун чарм-пойабзал, мўйначилик, қоракўлчилик тармоқлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд айрим касб-ҳунар коллежлари қайта ихтисослаштирилади ва янги йўналишлар очилади.

Ўқувчилар Уюшма аъзолари – тегишли ташкилотларда ўқув амалиёти ва мажбурий стажировкани ўтаб, ўқиш мобайнида олинган амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлайдилар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум