Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чегара назорати қандай тартибда ўтказилади

28.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 йилдаги 1007-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Чегара орқали ўтказиш пунктларини жиҳозлаш

 

2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини техник воситалар билан жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. Қуйидагиларни жорий этиш режалаштирилмоқда:

  • ўтказиш пунктларидаги паспорт назорати хоналарини – Давлат чегарасини кесиб ўтадиган шахсларни қидирувда бўлган фуқароларнинг электрон фотокартотекаси билан солиштириш имконини берадиган видеокузатув тизимлари;
  • ўтказиш пунктларида – паспорт назоратининг автоматлаштирилган хоналари ("электрон гейтлар");
  • йўловчилар тўғрисида "SITА" туридаги дастлабки ахборот тизими дастурий таъминоти.

 

Шунингдек, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси сервер ускуналари ва қидирув-ахборот тизимининг мавжуд дастурий таъминотини модернизация қилиш, шунингдек уни янгидан жорий этиладиган тизимлар билан интеграциялаш кўзда тутилган.

 

Бу билан боғлиқ харажатлар МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва ДБҚга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Чегара назорати янги низом бўйича

 

Шахслар, транспорт воситаларн ва товарларнн Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (кейинги ўринларда Низом). Унда ҳар бир давлат назорати органининг ҳуқуқ ва мажбуриялари, шунингдек давлат чегарасининг ҳар бир ўтказиш пункти: автомобиль йўллари (пиёдалар), темир йўллар ва авиация ва дарё ўтказиш пунктларидан ўтиш тартиби батафсил баён этилган. 

 

Низомга кўра, Давлат чегарасидан ўтаётган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади (тегишли давлат назорат органлари томонидан). Назоратнинг муайян турлари ва шаклларидан озод этиш тартиби қонунчилик ва мамлакатимизнинг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Давлат чегараси орқали ўтказиш давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида МХХ ва ИИВнинг ҳудудий органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказиш тўғрисидаги якуний қарор улар ўтказиш пунктида барча турдаги назоратдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси томонидан қабул қилинади.

 

Устуворлик кимга берилади 

 

Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда ўтказилади:

  • Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;
  • халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;
  • тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
  • табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;
  • давлатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
  • республиканинг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

 

Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда устувор тартибда ўтказилиши мумкин. 

 

Икки йўлакли тизим амал қилади

 

Халқаро йўналишлар учун очилган автомобиль йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида йўловчилар ва уларнинг юклари божхона назорати ва текширувидан одатда, икки йўлакли тизимни қўллаш орқали ўтказилади (тизим ҳақида батафсил – бу ерда).

 

Ўтказиш пунктининг паспорт назорати зонаси аэропортлар ҳудудий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларимизни ва чет эл фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторларга ажратилиши мумкин.

 

Нима тақиқланади

 

Жисмоний шахсларга ўтказиш пунктида қуйидагилар тақиқланади:

  • чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видеога суратга олиш;
  • давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа воситалардан фойдаланиш;
  • давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;
  • ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;
  • ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум