Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига тузатиш киритилди

06.01.2018

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тузатишлар киритилди.

 

Солиқ қонунчилигига мувофиқ фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база жами даромад билан чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади

 

СКнинг 145-моддаси солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланадиган солиқ тўловчиларнинг бошқа харажатлари рўйхатини сақлайди. СКнинг 147-моддасида эса солиқ солинадиган фойдани камайтирмайдиган чегириб ташланмайдиган харажатлар белгиланган.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар рўйхати  кенгайтирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Солиқ солиш базасини аниқлашда чегириб ташланадиган бошқа харажатларга киритилди 

 

Чегириб ташланмайдиган харажатлардан чиқариб ташланди

ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун бериладиган товарларнинг нархларидаги фарқлар (зарарлар);

ходимларга бериладиган ёки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар)

хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар

нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар

нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар

хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар

шаҳарлар       ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишларини бажариш харажатлари

йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари

ишлатиб келинаётган, тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ

солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари

ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар

ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар

маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар) бажаришга сарфланган харажатлар;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар, давлат ишончли бошқарувчилари ва давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини ҳамда уларга мукофотлар тўлашга доир харажатлар

ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ

 

Шу тариқа, 2018 йилда солиқ тўловчиларга солиқ солинадиган фойдани ҳақиқий харажатларнинг каттароқ суммасига камайтириш имкони тақдим этилади.

 

Бундан ташқари, ҳисобот даврининг солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириб ташланадиган қуйидаги харажатларини  ҳисобдан чиқариш тартиби қайта кўриб чиқилди (СК 146-модда):

  • янги ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари;
  • барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари;
  • ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар.

 

Энди ушбу харажатлар жорий ҳисобот даврида вужудга келган пайтда чегириб ташланиши мумкин. Бироқ бу солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган бўлиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Музаффар Мирзағаниев.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум