Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чигитни қайта ишлашга ким ҳақли?

17.01.2017

Президентнинг 3.01.2017 йилдаги ПФ4911-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.09.2010 йилдаги ПҚ–1401-сон Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган тузатишларга кўра чигит фақат “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатига киритилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан қайта ишланади (2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорга 5а-илова).

 

Рўйхатга киритилмаган корхоналарда, шунингдек маиший шароитда чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади (ЖКнинг 1862-моддаси).

  

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



   Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16