Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ҳисоб, ҳисобот ва солиқ агентлари мақоми: электрон тижорат учун янги талаблар ЎРҚ-1173-сонли Қонун маркетплейслар, агрегаторлар ва ўзини ўзи банд қилганлар ишини қандай ўзгартиради

Чиқинди учун қарздорлар электр таъминотисиз қолади

11.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 07.03.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1044-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, электр энергиясини етказиб берувчи қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар SMS орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш ҳуқуқига эга.

 

Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ўз хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.

 

Тегишли ўзгартиришлар Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунларга киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.06.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев