Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чирчиқда педагогика институти очилади

31.07.2017

 

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3152-сон «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
  • педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
  • юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;
  • ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига ёш истиқболли битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институт илмий – педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

 

Янги олий таълим муассасасининг тузилмаси, моддий-техник таъминоти дастури, ходимлари таркиби ҳамда 2017/2018 ўқув йилидаги қабул квоталари тасдиқланди. Мазкур институтнинг факультет ва кафедралари ташкил этилган талабалар ва профессор-ўқитувчилар таркибига мувофиқ босқичма-босқич шакллантирилиб борилади.

 

Бу келаётган ўқув йилида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига Тошкент вилоятида доимий яшайдиган ва Тошкент давлат педагогика университети ва мос ва турдош таълим йўналишларидаги бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар қабул қилинади. 2017/2018 ўқув йили учун талабалар ўқишга амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори бўйича тасдиқланган квота доирасида қабул қилинади.

 

Институтда вилоятдаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари ва олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинди. Унинг таркибини Халқ таълими вазирлиги тасдиқлайди. 

 

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари:

  • Тошкент вилоятидаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, педагогик кадрлар ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларининг илмий-методик базаларини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш;
  • педагогика соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажриба, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, вилоят таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни амалга ошириш;
  • вилоятдаги педагогика соҳасида илмий-услубий ишлар, жумладан фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб боришни мувофиқлаштириш;
  • вилоят таълим муассасалари илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, жумладан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш асосида, педагогика соҳасини ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятдаги таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини сифатли ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш.

 

Институтга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул фойдаланишга:

  • Тошкент кимё технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицейига тегишли (Чирчиқ шаҳри, Истиқбол кўчаси, 2-А уй);
  • Чирчиқ ижтимоий-иктисодиёт касб-ҳунар коллежига тегишли (Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй) ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар берилади.

 

Лицей ва коллежнинг 2 ва 3-курс ўқувчилари битиргунларига қадар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг биноларида ижара тўловисиз жойлашади.

 

Қуйидагилар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
  • халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 Моҳина Мирзаева.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум