Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Чиройли” авторақамларнинг нархлари тушди

26.06.2018


Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram канали орқали хабар берилди.

 

Қарор билан “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ўзгартирилган.

 

Хусусан, аукционга қўйиладиган 2-тоифага мансуб авторақамларнинг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса, ЭКИҲнинг 40 баравари этиб белгиланди. Айтиш жоизки, илгари уларнинг нархи ЭКИҲнинг 70 бараварини ташкил этарди.

 

Бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлган рақамлар комбинациясининг бошланғич нархи ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Бундан ташқари, аввал 1-тоифага мансуб бўлган - 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009 рақамлар комбинацияси 2-тоифага ўтказилди. Бу дегани мазкур авторақамлар агар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса, бошланғич нархи ЭКИҲнинг 100 баравари мақдорида эмас, балки 40 баравари миқдорида аукционга қўйилади.

 

Айрим рақамлар комбинацияси эса (100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900) рўйхатдан чиқарилган.

 

Бу - муҳим! Эндиликда “чиройли” рақамлар камида аввалгидек 3 иш куни эмас, балки 5 иш куни муддатга аукционга қўйилади.

 

Қуйида Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ)нинг янгиланган рўйхатини келтириб ўтамиз:

 


Тоифа номи

РЎДРБнинг рақамлар комбинацияси

РЎДРБнинг бошланғич нархи (ЭКИҲда)

РЎДРБга

ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан

РЎДРБга бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан


1-тоифа

007.

111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999.

100

130


2-тоифа

001, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009, 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090.

101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909.

40

100


3-тоифа

011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990.

50

80


1-тоифа

007,.

111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999.

70

100


2-тоифа

001, 002, 003, 004, 005, 006, 008, 009010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090.

101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909.

50

80


3-тоифа

011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099.

110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990.

35

65

 

Фозила Ашурова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19