Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Чорвачилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

30.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2024 йилдаги 52-сонли “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

 

2025 йил 31 декабрга қадар чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўмдан, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан субсидия ажратилади.

 

Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келганидан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун “Агросубсидия” АТ электрон тизими орқали мурожаат қилади.

 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

● хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

● хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

● божхона юк декларацияси нусхаси.

 

Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.

 

Субсидия маблағлари уни олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

 

  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.01.2024 йилдан кучга кирди.