Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат чегараси қандай белгиланади

16.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (10.04.2021 йилдаги 204-сон ВМҚ).

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Ўзбекистон Республикаси чегара белгиларининг турлари, шакллари, ўлчамлари ва тузилиши тавсифи;
  • Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби.

 

Низомга мувофиқ давлат чегараси Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат.

 

Давлат чегараси жойларда асосий, оралиқ ва махсус чегара белгилари билан белгиланади. Чегара устуни асосий чегара белгилари жумласига киради. Унинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • асосий темир-бетон чегара устуни;
  • асосий йиғма темир-бетон чегара устуни;
  • асосий полимер (композит) чегара устуни.

 

Чегара устунлари турларининг тавсифи Низомга иловада келтирилган.

 

Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Давлат чегараларини белгилашда Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари географик координаталари ҳудуднинг физик-географик хусусиятларидан келиб чиқиб аниқ белгиланиши лозим.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум