Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат дастурига киритилган лойиҳалар қандай молиялаштирилади

16.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 274-сон қарори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма) фаолиятини тартибга солади.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ-3437-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, давлат дастурига киритилган, шу жумладан минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган.  

 

Жамғарма – мустақил балансга, МБда ҳисоб рақамларига ва шахсий ғазна ҳисобварақларига эга юридик шахс. Таркиби Президент томонидан тасдиқланадиган Кузатув кенгаши бошқарувнинг юқори органи ҳисобланади.

 

Ижро этувчи дирекция тузилмаси белгиланди, унга мувофиқ Жамғарма бир ой муддатда малакали кадрлар билан тўлдирилади. Шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланади.

 

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  • лойиҳалар бўйича Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш, шунингдек уларни молиялаштириш;
  • инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва инвестициялаш жараёнларига жорий этиш.

 

Жамғарма Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича ҳужжатлар туркумларини кўриб чиқади ва ҳар йили 10 октябргача бўлган муддатда маблағлар тушумининг прогноз ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда уларни давлат дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

 

Ижро этувчи дирекция давлат дастурларига киритилган лойиҳалар буюртмачиларига тасдиқланган молиялаш ҳажмларини улар томонидан жорий йилда лойиҳалар объектлари рўйхатини шакллантириш учун етказади. Лойиҳалар рўйхати Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилади, шундан сўнг Молия вазирлиги, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари тегишли шахсий ғазначилик ҳисобварақларини очади ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича харажатлар сметасини Молия вазирлигининг ахборот тизимига киритади. 

 

Жамғарманинг молиявий ҳисоботлари нуфузли аудиторлик ташкилотлари жалб этилган ҳолда, ҳар йили мустақил ташқи аудитдан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2018 йилдан кучга киради. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум