Президентнинг 17.12.2016 йилдаги Ф-4760-сон “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Давлат дастурини амалга ошириш учун республика комиссияси тузилди
Давлат дастурини амалга ошириш учун республика комиссияси тузилди
27.02.2017

Ҳужжат билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Унга Бош вазир А.Н. Арипов бошчилик қилади.
Шунингдек, комиссия таркибига Президентнинг давлат маслаҳатчилари, вазирлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналари раҳбарлари киритилди.
Бундан ташқари, лавозимига кўра унга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
2025, 28 октябрь№ 43
- Медиация институти такомиллаштирилмоқда
- Ходимларга ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш қандай берилади?
- Стаж кам бўлганда нафақани ҳисоблаш, тўловларни тўлаш, транспортда бепул юриш тўғрисида...
- Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
- Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади



