Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш қандай амалга оширилади

29.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2021 йилдаги “Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 596-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш;
  • хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш;
  • давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш борасида хусусий сектор субъектларининг таклифларини ўрганиш ҳамда бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;
  • давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиб-таомиллари;
  • хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши самарадорлиги ва сифатини баҳолаш ҳамда уларни мониторинг қилиш тартиби;
  • давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

 

Белгиланишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили 15 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларини тўлиқ хатловдан ўтказади. Шундан кейин 20 мартга қадар Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имконияти холисона таҳлил қилинади ва 20 майга қадар унинг якуний рўйхатини шакллантиради.

 

1 июлга қадар Савдо-саноат палатаси ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади, шунингдек, ушбу давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

 

1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум