Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди

18.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари;
  • Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом.

 

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотларга 2022 йил 25 октябрга қадар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари, ички меҳнат тартиб-қоидаларини Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

 

Қабул қилинган Одоб-ахлоқ қоидалари билан давлат хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда ташқи кўриниши ва кийиниш услуби белгиланган.  

 

Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга ошириши шарт:

  • қонунийлик;
  • Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функционал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш;
  • фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
  • адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;
  • коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;
  • хизмат сирини қатъий сақлаш;
  • мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик.

 

Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаслиги уларни ахлоқий ва интизомий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади. Одоб-ахлоқ комиссияси қуйидаги ахлоқий таъсир чораларини қўллайди:

  • огоҳлантириш;
  • узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;
  • давлат органи ва ташкилотининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.

 

Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.

 

Давлат органи ва ташкилоти раҳбари одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда одоб-ахлоқ комиссияси унга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 15.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум