Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

05.03.2018


Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (28.02.2018 йилда 2976-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.12.2017 йилдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ, 1.01.2018 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатган «ягона дарча» марказлари Давлат хизматлари марказларига ўзгартирилган. Эндиликда Марказлар бизнесга ҳам, фуқароларга ҳам кўмак бермоқда. Улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Ягона реестрда келтирилган бўлиши шарт.

 

Реестр 444 та давлат хизматини ўз ичига олган. Ушбу хизматларни қандай органлар кўрсатиши, кимлар хизматдан фойдаланиши мумкинлиги (юридик / жисмоний шахслар), мурожаат қилиш тартиби қандайлиги (анъанавий / электрон шаклда), ҳақ тўлаш керак ёки керак эмаслиги, шунингдек якунида бериладиган ҳужжат кўрсатилган.

 

Бу – муҳим! 1 июндан бошлаб реестрга киритилмаган давлат хизматлари кўрсатилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.03.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқинда танишиш мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16