Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат хусусий мактаблар учун ер участкалари ва бўш турган биноларни ажратади

10.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПҚ–3931-сон «Халқ таълими тизимига янги бошқарув тартиб-таомилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Халқ таълими соҳасига татбиқ этиладиган давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) шакллари белгиланди (қуйида келтирилган жадвалга қаранг).

 

ДХШ шакли

ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати

Хусусий шерикка юкланадиган инвестицион мажбуриятлар

(ДХШ шаклига қараб)

Нодавлат умумтаълим ташкилотлари биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда доимий фойдаланишга бериш

камида 30 йил

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалардан бўлган ўқувчиларнинг муайян миқдорини имтиёзли ўқитиш;

 

берилаётган умумтаълим муассасалари ўқувчилари контингентини ўқитиш сифатини таъминлаш;

 

хусусий шерикка бириктирилган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари;

 

ўқувчиларни болалар ёзги соғломлаштириш лагерларига юбориш;

 

ўқувчиларни замонавий ўқув адабиётлари, форма кийимлари, инвентарь ва мактаб анжомлари билан таъминлаш;

 

давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар

 

Нодавлат умумтаълим ташкилотлари объектларини қуриш учун ер участкаларини мавжуд умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан бепул асосда бериш

камида 20 йил

Юкламаси паст коэффициентли ёки реконструкция қилиш ёхуд капитал таъмирлаш (қайта жиҳозлаш) талаб этиладиган мавжуд умумтаълим мактабларини ижарага бериш

камида 30 йил

Қурилиш учун ер участкасини ажратиш ёки концессия асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бинони бериш

15 йилгача

Бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият юритмаётган умумтаълим муассасалари биноларини «ноль» харид қиймати билан сотиш

камида 30 йил

Умумтаълим муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг қисмларини) ижара тўловининг «ноль» ставкаси бўйича хусусий шерикларга мақсадли фойдаланишга бериш

30 йилгача

Хусусий шерикнинг мулки негизида барпо этилган нодавлат умумтаълим ташкилотларининг моддий-техник ва молиявий таъминоти

камида 10 йил

 

Ҳукумат халқ таълими соҳасига ДХШнинг бошқа шаклларини ҳам татбиқ этиши мумкин.  Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича битим тузилади.  Жадвалда кўрсатилган сўнгги шакл ҳолатида танлов ўтказилмайди. Битимда бир томондан давлат номидан ХТВ иштирок этади. У хусусий шерик томонидан битим шартлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

 

Татбиқ этилаётган механизмлар доирасида қуйидагилар тақиқланади:

  • умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулкини халқ таълими вазири билан келишмасдан бошқа шахслар ихтиёрига ўтказиш;
  • тадбиркорлик субъектларига берилган объектларда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолиятини ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида қайта ихтисослаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2018 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16