Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда бухгалтер учун 25+ фойдали ҳаволалар (шпаргалка) УФдаги улушни сотишда ЭҲФни расмийлаштириш зарурми

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди

03.06.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2026 йилдаги 239-сон қарори билан Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (17.12.2025 й. 796-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ҳужжатга киритилаётган қўшимчаларга кўра, ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси у тайинланадиган санадаги МҲТЭКМнинг 5 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

 

Тўловларни тўлашда суғурталанган шахснинг ижтимоий ёки банк картаси мавжуд бўлмаганда, "Ижтимоий карта" ахборот тизимида суғурталанган шахсга виртуал ижтимоий карта очилиб, тўловлар тўланади (илгари – ижтимоий карта мавжуд бўлмаганда охирги транзакциялар охирги 60 кун давомида амалга оширилган ва амал қилиш муддати тугашига камида 15 кун қолган банк картасига ўтказиларди).

 

Эндиликда нафақа олувчи суғурталанган шахс ахборот тизимларида такрорий маълумот алмашинувида суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган 12 ойлик давр ўзгарганлиги сабабли ҳам ортиқча тўланган маблағларни қайтармайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов