Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлайди

07.06.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2022  йилдаги "Янги Ўзбекистон" университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби (1) ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш хақида (2)»ги 300-сон қарори қабул қилинди.

 

Низомга кўра (1), университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти:

  • халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
  • Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
  • университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадаси ғолибларига;
  • университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;
  • университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандларига нисбатан тақдим этилади.

 

Грант университет томонидан ҳар бир таълим йўналиши учун белгиланган қабул квотаси доирасида Агентлик билан келишилган ҳолда ажратилади. Бунда, грант фақат кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабалар учун ажратилади.

 

Низомга мувофиқ, (2) Агентлик Президент мактаблари битирувчиларига контракт тўловини қоплаш учун, уларнинг умумий ҳисобини юритади. Талабгор 15 декабрга қадар Агентликка ариза билан мурожаат қилишга ҳақли, аризага олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинади. Ариза Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш тўғрисида Агентлик, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Агар тўлов-контракт суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлса, тўлов-контракт суммаси тўлиқ қоплаб берилади. Бунда, субсидия берилган талабгорлар ўқишни тамомлагандан сўнг, Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб беришга мажбур.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16