Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари белгиланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
Давлат кўчмас мулки ижарасининг 2017 йил учун энг кам ставкалари тасдиқланди
05.01.2017

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 16 декабрдаги 378/01-14-сон хатида Тошкент шаҳри, шунингдек, республика бўйича энг кам ижара ставкалари келтирилади.
Ушбу ставкалар анъанавий равишда ижарага олинаётган мол-мулкдан фойдаланиш мақсадларига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Масалан, Тошкент шаҳри учун энг паст ставка бир кв.метр жой учун 1 500 сўмни (китоб дўконлари), энг юқори ставка эса 231 100 сўмни (банкоматлар) ташкил этади.
Хатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
Маълумот учун: Кўрсатилган соҳадаги муносабатлар Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Мазкур Низомнинг 10-бандига асосан энг кам ставкалар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?