Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди

30.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.04.2024 йилдаги “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йуқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-67-сон фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг муниципал мулкни сотиш бўйича ваколатларини белгилаш. Энди уларга муниципал мулкни сотиш тўғисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Илгари юқорида кўрсатилган шахсларга давлат мулки бўлган ностратегик объектларни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган эди. Тегишли ўзгариш 17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сон фармонига киритилди;
  • эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини сотишдан тушган маблағларни Қорақалпоқ Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жaмғapмaлapигa ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш. Ўзгариш ва қўшимчалар 21.12.2018 йилдаги ПФ-5600-сон, 13.06.2022 йилдаги ПФ-153-сон фармонларига киритилди; 
  • давлат активлари, жумладан ер участкаларининг бошланғич нархини пасайтириш ва тўловларни амалга оширишда инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш. Тегишли ўзгариш ва қўшимчалар 19.02.2019 йилдаги ПФ-5666-сон, 08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон фармонларига киритилди.
  • давлат мулкини жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга сотиш, шунингдек, ижарага ва ишончли бошқарувга беришни оммавий савдолар орқали амалга ошириш. Ўзгариш 19.02.2019 йилдаги ПФ-5666-сон фармонига киритилди.

 

Шунингдек, Фармон билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари янги таҳрирда баён этилди. Тегишли ўзгариш 14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон фармонига киритилди.

 

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси деб қайта номланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-19
  • USD:12627.02 (+0.00) сум
  • EUR:13494.50 (+0.00) сум
  • RUB:142.18 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25