Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат нуронийларни қўллаб-қувватлайди

16.03.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.03.2022 йилдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг марказий аппарати тузилмаси;
  • Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари тузилмаси;
  • Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги маҳаллаларда нуроний ва кексалар билан ишларни такомиллаштириш йўналишида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

  • ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш;
  • “Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ва бошқалар.

 

Нуроний ва зиёлилар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади. 2022 йилда Жамғармага Давлат бюджетидан 50 млрд сўм ажратилади.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
  • шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
  • оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50%игача бўлган суммаси компенсация қилинади;
  • кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
  • давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саll-маркази”га қилинган мурожаатлар асосида қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • ахборот-сервис хизмати:

- оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорларининг кўригига ёздириш, уларни уйга кўрикдан ўтишга чақириш;

- Жамғарма хизматларидан фойдаланиш учун буюртма бериш, рўйхатдан ўтиш ва буюртманинг ҳолатига аниқлик киритиш;

- Жамғарма томонидан ташкил этиладиган профилактик, тиббий даволанишлар ва сайёҳлик сафарлари бўйича маълумотлар олиш;

- жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасалар (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) тўғрисида маълумотлар олиш;

- маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида кинотеатрлар, театрлар, музейлар ва бошқа маданий тадбирлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш;

  • уйда хизматларни кўрсатиш:

- Жамғарма томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари ва кресло-аравачаларни уйга етказиб бериш;

- шифокорлар рецептларига асосан ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг маблағлари ҳисобига дори воситаларини олиб келиш ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг шифокори кўригидан сўнг тиббий кўрик маълумотларини етказиш;

- кутубхоналарга аъзо бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар, газеталар ва бошқа нашрларни етказиш.

 

Қарор билан ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқланди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16