Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари журналистлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади

22.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг (кейинги ўринларда органлар деб юритилади) энг устувор вазифаларидан бири «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунда белгиланган нормалар ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлашдан иборатдир. Аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш, органлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларни таъминлаш зарурдир. Ушбу вазифанинг амалга оширилиши учун жавобгарлик тегишли орган раҳбарининг зиммасига юклатилади.

 

Қарор билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Ахборот хизматлари орган ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этилади ҳамда шу орган раҳбарига бевосита бўйсунадиган алоҳида мустақил бўлинма ҳисобланади.

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига:

1) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 2 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш;

2) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎМАА) билан биргаликда 3 ой муддатда:

  • ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимларини аттестациядан ўтказиш;
  • ахборот хизматлари кадрларининг малакасини ошириш ва уларни журналист кадрлар, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш ва бошқа соҳалардаги юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техник базани шакллантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;
  • ахборот хизматлари томонидан ОАВ вакиллари билан, шу жумладан, органларнинг раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда (бир ойда камида 1 марта) матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилишини ҳамда ОАВ ва жамоатчилик билан ишлашнинг бошқа замонавий шаклларини амалиётга жорий этиш топширилди.

 

ЎМААга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2 ой муддатда органларнинг фаолиятида очиқлик принципини амалга ошириш бўйича қуйидагиларга қаратилган методик тавсияларни ишлаб чиқиш топширилди:

  • органлар фаолиятининг очиқлигини ошириш, уларнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг амалий механизмларини белгилаш;
  • органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисидаги ахборотдан жисмоний ва юридик шахслар кенг фойдаланишини таъминлаш, очиқликни таъминлаш бўйича замонавий тизимларни шакллантиришда уларга кўмаклашиш ва ҳоказо.

 

Қуйидагилар ахборот хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • орган раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида республикамиз Президентининг Матбуот хизмати, бошқа органларнинг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;
  • органнинг фаолияти, унинг фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;
  • ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ахборот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
  • ахборотни органнинг расмий веб-сайтида тезкор жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;
  • ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
  • органнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот тусидаги материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • орган фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (кино, фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;
  • идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида орган раҳбариятига ахборот бериш;
  • органнинг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

 

Шу билан бирга ҳар йили «Энг яхши ахборот хизмати», «Давлат бошқаруви органлари фаолиятини ёритаётган энг яхши журналист» ва бошқа номинациялар бўйича танловлар ташкил этилади. Танловлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунларига бағишлаб ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 Зумрад Ниязметова, адвокат.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум