Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари раҳбарларининг фаолияти қандай баҳоланади

15.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 13.03.2024 йилдаги ПФ-49-сонли “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, давлат  органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини  ошириш мақсадида:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КР1) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари  Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва уларга эришиш бўйича "йўл хариталари" Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;

● туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ҳамда уларга эришиш бўйича ойлик иш режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

 

Бунда, самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

 

Ҳужжат билан шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

● самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «samaradorlik.uz» электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади;

● Статистика агентлиги ва бошқа давлат ташкилотларининг ахборот тизимларида электрон ҳисоботи юритиладиган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари ушбу ахборот тизимларини платформага интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

● ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда - "қониқарсиз", 70 фоиздан 85 фоизгача - "қониқарли", 85 фоиздан 100 фоизгача - "яхши" ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда "аъло" деб баҳоланади;

● самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.

 

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари микдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2024 йилдан кучга кирди.  


Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум