Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органларида эксперт-таҳлил гуруҳлари тузилмоқда

05.04.2018

 

Президентнинг 29.03.2018 йилдаги «Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3628-сон қарори қабул қилинди.

 

Республика аҳамиятидаги давлат органларида доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари тузилмоқда. Улар 20 нафаргача ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат бўлади. Бундай гуруҳларни тузишдан мақсад – 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, шунингдек, Президентнинг қарор ва топшириқларида белгиланган тадбирларнинг комплекс ва ўз вақтида ижросини таъминлаш.

 

Гуруҳлар, биринчи навбатда, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича фаолият юритаётган давлат органларида тасдиқланган режа-жадвал асосида тузилади. Улар қаторига қуйидагилар киритилди: МБ, Олий суд, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари (жами 23 та муассаса).

 

Эксперт-таҳлил гуруҳи қандай ишлайди

 

Гуруҳ таркиби давлат органининг биринчи раҳбари томонидан давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилаётган Президент девонининг тегишли хизмати ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг комплекси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

Гуруҳ мутахассислари давлат органининг тажриба ўрганиш мақсадида хорижий мамлакатларга чиқаётган делегациялари таркибига киритилиши шарт. Уларга бошқа белгиланган тўловлардан ташқари ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди (пул таъминоти) 2 бараваргача бўлган миқдорда тўланади. Шунингдек гуруҳлар учун замонавий компьютер ва бошқа техника воситалари билан жиҳозланган, кенг қамровли Интернет тармоғи билан таъминланган алоҳида хоналар ажратилади.

 

Эксперт-таҳлил гуруҳларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

  • давлат органининг маълумотлар базаларидан (шу жумладан электрон шаклдаги) ахборот, статистик ва бошқа материалларни олиш;
  • гуруҳга юклатилган вазифаларни бажаришда эксперт жиҳатдан амалий кўмаклашиш учун давлат органи бўлинмалари ходимларини жалб этиш;
  • давлат органи бўлинмаларидан унинг фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда тайёрланаётган НҲҲ лойиҳалари бўйича таклифларни сўраб олиш;
  • давлат органи бўлинмаларидан қабул қилинган НҲҲ, шунингдек, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича қилинган ишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни талаб қилиб олиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум