Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш учун масъуллар белгиланади

04.10.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 йилдаги “Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514 -сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш дастурида қуйидагилар назарда тутилган:

  • давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш;
  • давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида “яшил” иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.

 

Хусусан, масъул раҳбарлар ва бўлинмалар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш;
  • табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш тамойилларига риоя этиш;
  • иқтисодиёт соҳасининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини таъминлаш;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадор технологияларни жорий қилишга қаратилган чораларни кўриш;
  • “яшил” инновацияларни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш.

 

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмаларига бир ой муддатда “яшил” иқтисодиёт фаолияти соҳасида уч йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган Миллий иқлим ва ривожланиш ҳисоботи (Country Climate and Development Report – CCDR) асосида тегишли вазирликлар ва идораларга кўрсатма ва тавсиялар юбориш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум