Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органларининг IT-бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар

20.02.2018

 

Президентнинг  19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.



Бир қатор ўзгаришлар мўлжалланмоқда

 

1 – Республика ахборот-кутубхона маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфига ўтказилади;

 

2 – «Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази» давлат муассасаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасига берилади;

 

3 – «Матбуот тарқатувчи» АК «Ўзбекистон почтаси» АЖга қўшилади. Бу масала мазкур компаниялар акциядорларининг умумий йиғилишларида қўйилади.

 

4 – Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция этиб қайта ташкил этилади.


Мазкур Инспекция ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида қонунчилик, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

1.04.2018 йилдан Инспекцияга қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида тақдим этилаётган хизматлар сифатининг бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, олиш ҳуқуқи берилади.

 

Лавозимга тайинлаш, аттестация ва устамалар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган ижро этувчи ҳокимият республика органлари бўлинмаларининг раҳбарлари Вазирлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий органлари бўлинмаларининг раҳбарлари эса Вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар.

 

Бунда давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимлари 3 йилда 1 марта мос равишда Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтадилар.

 

1.06.2018 йилдан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг масъул бўлган ходимларига ҳар ойлик устама – ходим лавозим маошидан 100%дан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Ўз навбатида, мазкур органларнинг IT-бўлинмалари раҳбарлари ҳар йили ЭКИҲнинг 100 бараваригача миқдорда мукофотланади. Мукофот Вазирлик қарори асосида ҳар йил якунлари бўйича ахборот тизимлари, электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда орган ва ташкилотларни ахборотлаштириш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум