Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат сабзавот ва мевалар учун камида 40% олдиндан тўловни амалга оширади

05.05.2017

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2877, 2017 йил 24 апрель) билан Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Белгиланишича, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси буюртмачи билан контрактация шартномаси кучга киргандан сўнг 3 банк иш кунидан кечиктирмасдан бўнак маблағларини олиш учун ўзларига хизмат кўрсатаётган банкда махсус ҳисобварақ очиши шарт.

 

Бўнак маблағлари миқдори контрактация шартномаси қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

 

Ҳужжатда агротехник тадбирларни ўтказиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда бўнак маблағларини бериш муддатлари, шунингдек улар сарфланадиган харажат турлари кўрсатилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 1 майда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини 

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ 

тайёрлади. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21