Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат улушларини ишончли бошқариш қиймати қандай ҳисобланади

20.02.2018

 

Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2263-2, 2018 йил 15 февраль)  билан Давлат улушларини ишончли бошқариш ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция") бўйича давлат вакилларининг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. 

 

Биринчидан, низом Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига хўжалик жамиятларидаги (АЖ, МЧЖ, ҚМЖ)  давлат улушлари берилган ҳолларга татбиқ этилмаслиги қўшимча айтиб ўтилди.

 

Иккинчидан,  ишончли бошқарувчилар хизматларининг қиймати ҳисобланадиган ишончли бошқарувдаги давлат улушининг номинал қиймати миқдорлари  индексация қилинди. Бунда коэффициентлар ўзгаришсиз қолдирилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ишончли бошкарувга берилган давлат улушининг номинал кийматдаги микдори (млн. сум)

Коэффициент 

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларида*

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларида

 500 гача

5,0

4,5

 700 гача

5,5

5,0

 900 гача

6,5

5,5

 1100 гача

7,5

6,0

 1300 гача

8,5

6,5

 1500 гача

9,5

7,0

 1700 гача

10,5

7,5

 1900 гача

11,5

8,0

 2100 гача

12,5

8,5

 2300 гача

13,5

9,0

 2500 гача

14,0

9,5

 2700 гача

14,5

10,0

 2900 гача

15,0

10,5

 3100 гача

15,5

11,0

 3300 гача

16,0

11,5

 3500 гача

16,5

12,0

 3700 гача

17,0

12,5

 3900 гача

17,5

13,0

 4100 гача

18,0

13,5

 4100 дан кўп

18,5

14,0

* республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятларининг рўйхати Давлат рақобат қўмитаси таклифларига биноан Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия томонидан тасдиқланади (31.03.2015 йилдаги ПҚ-2327-сон қарорга биноан ташкил этилган).

 

Эслатиб ўтамиз, ҳисобот чораги учун давлат улушларини бошқариш бўйича хизматлар қиймати ҳисоб-китоби учун тегишли коэффициентга кўпайтириладиган ЭКИҲнинг қуйидаги қийматлари қабул қилинади:

  • стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги инвестиция активларининг (тижорат банкларининг) ишончли бошқарувчилари, - ЭКИҲнинг 4 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 2 баравари;
  • стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларидаги давлат ишончли вакиллари, ЭКИҲнинг 2 баравари, стратегик аҳамиятга эга бўлмаганлари эса – ЭКИҲнинг 1,5 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум