Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Даволаниш учун ордер янги схема бўйича берилади

29.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28 июль куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда – ихтисослаштирилган муассасалар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади. Бунда молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

 

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволанишга йўллашда беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма берилади. У ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради. Бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

 

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатилишига рухсат берилади:

  • 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган;
  • 2022 йил 1 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш механизми жорий этилади;
  • ихтисослаштирилган муассасалар расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан, бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари жойлаштиради ва мунтазам янгилаб боради.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тартиби жорий этилади. Амалдаги ордер бериш тартибига асосан расмийлаштирилган ордерлардан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш мумкин.

 

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий тиббий таълим муассасалари магистратураси ва клиник ординатурасида тор соҳа мутахассисларини тайёрлашни бошлайдилар. Шунингдек, Корея Республикасининг етакчи илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда онкология, гематология, радиология, клиник иммунология, юқори технологик трансфузиология, лаборатория ва бошқа йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкиллаштирилади.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб онкология, онкогематология ва гематология муассасаларининг паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун ўта хавфли шароитлари учун 25% миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич:

  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш;
  • оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар учун ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятини яратиш;
  • минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 3-даражали акушерлик муассасаларини белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлаш чораларини кўришни назарда тутувчи топшириқлар берилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 29.07.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум